+998 55 506-55-09 Пн-Пт с 09-00 до 17-00
Заказать звонок
07 06 2023

Проведение годового общего собрания акционеров

«1 – TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI» АЖ акциядорлари

ДИҚҚАТИГА!

ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!

 

«1 – TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI» АЖ (кейинги ўринда – Жамият) акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабар қилади. Навбатдаги йиллик умумий йиғилиш 2023 йил 30 июн куни, Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Яланғоч қишлоғида жойлашган Жамият биносида ўтказилади.

Йиллик умумий йиғилиш акциядорлар ёки улар вакилларининг бевосита иштирокида матни ва шакли кузатув кенгаши томонидан тасдиқланадиган овоз бериш бюллетенлари буйича овоз бериш орқали ўтказилади. 

Акциядорларни руйхатга олиш соат 10:30 дан бошланади ва 11:20 да тугайди.

Йиғилиш соат 11:30да бошланади. Навбатдаги йиллик умумий йиғилишда қатнашиш учун Жамият акциядорлари реестри 2023 йил 26 июн ҳолатига тузилади.

               Жамиятнинг электрон почтаси ва веб-сайти манзили: kibrayjbi1@mail.ru; www.jbi1.uz

 

ЙИҒИЛИШ КУН ТАРТИБИ:

1.    «1 – TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI» АЖнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш;

2.    «1 – TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI» АЖнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;

3.    «1 – TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI» АЖнинг 2022 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботи, бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлари тўғрисидаги ҳисоботларини тасдиқлаш;

4.    Тафтиш комссиясининг «1 – TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI» АЖнинг 2022 йил январ - декабр ва 2023 йил 1 чораги даврлардаги молия-хўжалик фаолияти бўйича ҳисоботини эшитиш. 

5. 2023 йил якуни бўйича БҲМС ва МҲХС бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини аниқлаш ва унга тўланадиган хақнинг энг кўп миқдорини белгилаш;

6.    «1 – TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI» АЖ Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш;

7. «1 – TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI» АЖнинг кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш;

8. «1 – TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI» АЖ Директорини сайлаш;

9. «1 – TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI» АЖ тафтиш комиссияси фаолиятини бекор қилиш;

10.  «1 – TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI» АЖнинг кузатув кенгашига киритиладиган мустақил аъзоларнинг сон таркибини белгилаш;

11.  «1 – TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI» АЖнинг Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб янги таҳрирда тасдиқлаш;

12.  «1 – TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI» АЖ Кузатув кенгаши тўғрисидаги ва Ижроия органи тўғрисидаги низомларини янги таҳрирда тасдиқлаш.

 

Навбатдаги йиллик умумий йиғилишда қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шаҳсни тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.

Акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Ялангоч қишлоғида жойлашган Жамият биносида танишишлари мумкин.

Маълумот учун телефон (98) 337-35-59

Обращения в общество

При использовании материалов сайта ссылка на сайт АО «1-TBMZ» Корпоративный веб-сайт внедрен с участием ООО «SARVAN CORP»