+998 55 506-55-09 Пн-Пт с 09-00 до 17-00
Заказать звонок
15 02 2022

О проведении ВОСА

«1 – TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI» AJ акциядорлари ДИҚҚАТИГА!

        

ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!

 

«1 – TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI» AJ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабар қилади.

Умумий йиғилиш 2022 йил 11 март куни, Тошкент вилояти, Қибрай тумани Яланғоч қишлоғида жойлашган Жамият биносида ўтказилади.

Акциядорларни руйхатга олиш соат 9:00 дан бошланади ва 9:45 да тугайди.

Йиғилиш соат 10:00 да бошланади. Умумий йиғилишда қатнашиш учун Жамият акциядорлари реестри 2022 йил 4 март ҳолатига тузилади.

ЙИҒИЛИШ КУН ТАРТИБИ:

1. Жамият кузатув кенгаши аъзолари Бараева Елена Михайловна ва Юнусов Искандар Рустамовичларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

2. Жамият кузатув кенгаши таркибига кўшимча сайловлар ўтказиш;

3. Жамият акциядори “OZBEKGIDROENERGOQURILISHAJ томонидан «1-TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI» AJга нисбатан судга киритган даъво аризасини кўриб чиқиш. Даъвода кўрсатилган талабларни кўриб чиқиш.

 

Навбатдан ташқари умумий йиғилишда қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шаҳсни тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.

 

Акциядорлар умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Ялангоч қишлоғида жойлашган Жамият биносида, хамда қуйидаги телефон рақами орқали танишишлари мумкин.

 

Маълумот учун телефон (71) 261-55-09

Обращения в общество

При использовании материалов сайта ссылка на сайт АО «1-TBMZ» Корпоративный веб-сайт внедрен с участием ООО «SARVAN CORP»