+998 55 506-55-09 Пн-Пт с 09-00 до 17-00
Заказать звонок
05 07 2023

"1-TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI" АЖ кузатув кенгаши мустақил аъзолиги учун ЭЪЛОН

"1-TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI" АЖ кузатув кенгаши мустақил аъзолиги учун ЭЪЛОН

 

"1-TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI" АЖ кузатув кенгаши таркиби мустақил аъзолигига сайлов ўтказиш учун номзодлар қидирилаётганини маълум қилади.

 Кузатув кенгаши мустақил аъзолигига номзодлар учун талаблар:

-  сўнгги уч йил ичида жамиятда ва (ёки) жамиятнинг аффилланган шахсларида ишламаган шахс;

-  жамият овоз берувчи акцияларининг беш ёки ундан ортиқ фоизига эгалик қилувчи (тўғридан-тўғри ва (ёки) аффилланган шахслар орқали) акциядор бўлмаган шахс;

-  жамиятнинг ва (ёки) унинг аффилланган шахсининг йирик мижози ва (ёки) йирик етказиб берувчиси билан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда бўлмаган шахс. Бунда қайси шахслар билан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки минг бараваридан кўп бўлган суммага тенг амалдаги шартнома мавжуд бўлса, ўша шахслар йирик мижоз ва йирик етказиб берувчи деб эътироф этилади;

-  сўнгги уч йил ичида жамиятга ва (ёки) жамиятнинг аффилланган шахсларига аудиторлик хизматларини кўрсатган аудиторлик ташкилотининг ходими бўлмаган шахс;

-  кетма-кет олти йил давомида жамиятнинг кузатув кенгаши таркибига кирмаган шахс;

-  жамият ва (ёки) унинг аффилланган шахслари билан бирор-бир келишувга эга бўлмаган шахс, бундан кузатув кенгаши аъзосининг вазифалари ва функциялари бажарилишини таъминлаш билан боғлиқ бўлган келишувлар мустасно;

-  жамиятнинг бошқарув ва ички назорат органларининг ва (ёки) унинг аффилланган шахсларининг аъзоси бўлмаган шахснинг ёки сўнгги уч йил ичида уларга аъзо бўлган шахснинг яқин қариндоши ёки қуда томондан қариндоши (ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари, ўғиллари, қизлари, эри (хотини), шунингдек эрининг (хотинининг) ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) бўлмаган шахс;

-  давлат бошқаруви органининг ёки давлат корхонасининг ходими бўлмаган шахс;

-  жамиятнинг уставида ёки акциядорлар умумий йиғилишининг қарорлари билан тасдиқланган ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган шахс.

"1-TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI" АЖ кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзолигига талабгор шахслар қуйидаги хужжаталарни жамият электрон почта манзилига kibrayjbi1@mail.ru ёки Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Ялангоч қишлоғида жойлашган Жамият биносига юборишлари сўралади.

Талаб этиладиган хужжатлар:

-  ариза;

-  номзод маълумотномаси (резюме);

- номзод телефон рақами, электрон почта ва яшаш манзили, паспорт маълумотлари (паспорт серияси, берилган санаси, рўйхатдан ўтган манзизили, паспорт берган орган номи), кўрсатилган номзод имзоси билан тасдиқланган маълумотнома.

 

Қўшимча маълумот учун телефон:

 +998 55 506-55-09;  +998 55 506-55-09; +998 98 337-35-59.

Обращения в общество

При использовании материалов сайта ссылка на сайт АО «1-TBMZ» Корпоративный веб-сайт внедрен с участием ООО «SARVAN CORP»